Фарғона шаҳрида “Central Asia – 2025”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII халқаро конференцияси ўз ишини бошлади










Фарғона давлат университетининг Маънавият ва маърифат марказида анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Буюк Британия, Болгария, Белоруссия, Германия, Франция, Омон Султонлиги, Россия Федерацияси, Малайзия каби ўндан ортиқ давлатлардан мутахассис ва экспертлар, юртимизнинг барча ҳудудларидан кутубхоначилар, архивариус ва музей ходимлари, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар иштирок этди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров конференция иштирокчиларини нуфузли анжуман билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини оширишга муҳим эътибор қаратилаётгани, бунинг самарасида китобхонлар сафи кенгайиб бораётгани қайд этилди. Бу каби эзгу саъй-ҳаракатларда ахборот-кутубхона марказларининг, уларда меҳнат қилаётган ходимларнинг катта хизмати борлиги эътироф қилинди. Вилоятимиздаги ахборот-кутубхона марказларининг 4 таси янгидан қурилди, 7 таси мукаммал таъмирланди. Вилоят ахборот-кутубхона маркази тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилиб, яқинда фойдаланишга топширилди. Вилоят раҳбари китобхонликни ривожлантириш муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб, мазкур халқаро конференция илғор тажрибаларни ўртоқлашиш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда муаммоларга ечим топишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилишини билдирди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ва бошқалар мамлакатимизда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва долзарб вазифалар хусусида сўз юритди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров китобхонлик ва ахборот-кутубхона соҳаси ривожи йўлидаги муносиб ҳиссаси ва самарали хизматлари учун “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Халқаро конференция ўз ишини давом эттирмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғоналик илк зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди


IT соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда

Фарғонада “Telecontact” компанияси филиали фаолият бошлади