Фарғонада рақамли касблар техникуми ташкил этилади





Фарғонада рақамли касблар техникуми ташкил этилади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Россиянинг “Синергия” корпорацияси вице-президенти Михаил Ерофеев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда рақамли касблар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Мулоқотда Россиянинг йирик таълим ва инновацион кластери — “Синергия” корпорацияси фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Ушбу кластер 50 дан ортиқ турли йўналишдаги ташкилотларни ўз ичига олган бўлиб, таълим, технологик ресурслар, маркетинг, сотув ва ўқув жараёнларини бошқариш соҳаларида катта тажрибага эга экани таъкидланди. Учрашувда ёш авлодни рақамли соҳаларга йўналтириш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари билан боғлиқ замонавий касбларга ўқитиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Фарғона шаҳрида “Синергия” рақамли касблар техникумини ташкил этиш ҳамда ушбу техникум билан Россиядаги “Синергия” рақамли касб-ҳунар техникуми ўртасида икки томонлама диплом бериш дастурини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, мулоқотда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирларини белгилаб олиш бўйича келишиб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада ғалла мавсумида замонавий ғалла ўриш комбайнлари иштирок этади


Марғилонда халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Қува туманида “Гилос сайли” фестивали кўтаринки ўтказилди.
