Фарғонада хитойлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди





Фарғонада хитойлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форумбўлиб ўтди Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Фарғона–Хитой” бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумда вилоят ва шаҳар-туман ҳокимликлари мутасаддилари, маҳаллий тадбиркорлар ҳамда 50 нафардан зиёд Хитой ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов сўзга чиқиб, Фарғона ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, вилоятнинг инвестицион салоҳияти ва мавжуд имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди. Бугунги кунда 220 дан ортиқ Хитой компаниялари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди. Ҳозиргача 4 млрд долларлик, фақат 2024 йилнинг ўзида эса қарийб 1 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилгани маълум қилинди. Форум доирасида Фарғона ва Хитой провинциялари ўртасидаги савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, туризм ҳамда маданий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. B2B шаклидаги учрашувлар ташкил этилиб, икки давлат тадбиркорлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!