1852025-06-26 23:28
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар Юан Янпинг ҳамда Бай Анлини қабул қилди



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров хитойлик инвесторлар Юан Янпинг ҳамда Бай Анлини қабул қилди. Мулоқотда Қувасой шаҳридаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси филиалида амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасидаги масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа муваффақиятли бўлишини қайд этиб, нафақат Ўзбекистон бозорида қолаверса, Марказий Осиё, МДҲ давлатлари бозорларида ўз ўрнига эга бўлишига ишонч билдирди. Учрашув якунида уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!