Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1372025-06-27 15:26

Фарғонада матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019962735.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019967461.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019970373.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019972958.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019975490.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019978229.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019980822.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019983616.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019985733.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1751019989172.jpg

Фарғонада матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, блогерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тантанали маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов соҳа вакилларини касб байрами билан самимий табриклаб, холис, тезкор ва ҳаққоний ахборот етказишдаги муносиб ҳиссалари ҳамда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ёритишдаги фаолликлари учун миннатдорлик билдирди. Президентимизнинг соҳа вакилларига йўллаган байрам табриги, унда оммавий ахборот воситалари ходимларининг машаққатли меҳнатига юқори баҳо берилиб, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш Янги Ўзбекистондаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилгани таъкидланди. Мамлакатимиз матбуотининг бешиги бўлган Фарғонада илк босма нашрлар пайдо бўлгани, бугунги кунда эса вилоят журналистикаси нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам юксак баҳоланаётгани алоҳида қайд этилди. Тадбирда соҳа фидойилари Адҳам Ҳамдам, Абдулла Мирзаев, Йўлдош Сулаймон, Воғиз Музаффаров, Аъзамжон Ортиқов, Иброҳим Ашуровларнинг бой ижодий мероси ёш журналистлар учун ибрат мактаби экани айтилди. Айни пайтда вилоятда 61 та босма нашр, 5 та телеканал, 3 та радио ва 6 та интернет ахборот сайти самарали фаолият юритмоқда. Улар орқали ҳудуддаги ислоҳотлар, янгиликлар ва муҳим воқеалар кенг жамоатчиликка тезкор етказиб берилмоқда. Тадбирда намойиш этилган махсус видеороликда ҳам айни жиҳатлар ўз аксини топди. Тадбир давомида Президентимизнинг Фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан тақдирланган Фарғона вилояти телерадиоканали бош муҳаррирининг ўринбосари, Сўх телеканали гуруҳи раҳбари Фарходжон Миршарипов ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган соҳа фахрийси, фотосуратчи Шамшидин Корабоев тантанали равишда муборакбод этилди. Шунингдек, матбуот соҳасида кўп йиллик самарали меҳнати ва жамиятдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа вакиллари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Абдулҳай Каримов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Элёр Темиров каби хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақс жамоаларининг чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 28.06.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft