Данғарада мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди










Данғарада мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди Данғара тумани Кунчибой-қўрғонча қишлоғида ҳомийлик асосида қурилган янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар. Ушбу ҳудудда аввал мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас эди. Туман прокурори Акмалжон Бобохонов ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида Санам МФЙда 90 ўринли замонавий муассаса барпо этилди. Қурилиш ишларига 3,2 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик маблағлари йўналтирилди. Натижада маҳалладаги мактабгача ёшдаги болаларни тўлиқ қамраб олиш имконияти яратилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлоднинг баркамол ривожланиши ва келажагига хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, мазкур бунёдкорлик аҳоли ҳамжиҳатлиги ва ҳомийлар ташаббускорлигининг ёрқин намунаси экани қайд этилди. Таъкидланганидек, вилоятда мактабгача таълим қамровини 90-95 фоизга етказиш бўйича изчил ишлар давом эттирилади. Рамзий тасма кесилиб, иштирокчилар муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин




Фарғонада футбол бўйича "Ҳаваскорлар лигаси"га старт берилди