Вилоят ҳокими Данғара туманида тадбиркор Азизжон Акрамовнинг лойиҳа таклифи билан танишди.


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманида тадбиркор Азизжон Акрамовнинг лойиҳа таклифи билан танишди. Тадбиркор тумандаги Шодлик МФЙда маҳалла биносида замонавий IT маркази қуриш бўйича ўз режаларини тақдим этди. У ўзининг соҳадаги тажрибасидан келиб чиқиб, ҳудуддаги ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва кам таъминланган оилалар фарзандларини замонавий касблар, IT йўналишларида бепул ўқитиб, уларни ишли ва даромадли қилиш ниятини билдирди. Вилоят ҳокими икки қаватли маҳалла биносини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида таъмирлаб, ҳам маҳалла учун, ҳам ўқув маркази учун қулай шароит яратиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, тадбиркорга яна бир фаолият йўналиши сифатида эришган натижаларидан келиб чиқиб, олхўри, шафтоли ва ўрик етиштириш бўйича кооперация ташкил этиш таклифи ҳам берилди. Вилоят раҳбари ташаббусларни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини, лойиҳаларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади ва тадбиркор фаолиятига омад тилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади



Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин
