Фарғонада футбол бўйича "Ҳаваскорлар лигаси"га старт берилди










Фарғонада футбол бўйича "Ҳаваскорлар лигаси"га старт берилди Данғара туманидаги Катта Аравон МФЙда "Долзарб 90 кунлик" тадбирлар доирасида футбол бўйича "Ҳаваскорлар лигаси" мусобақасига старт бериш маросими бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа вилоят ҳокимлиги ва тадбиркор Улуғбек Ёдгоров билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, маҳалла фаоллари, ёшлар ва минглаб футболсеварлар иштирок этди. Вилоят ҳокими барчани бошланаётган футбол байрами- “Ҳаваскорлар лигаси” билан қутлади ҳамда маҳаллалардаги ёшлар ўртасида ташкил этилаётган мазкур мусобақа барчани бирлаштиришга хизмат қилишини, қизиқарли баҳсларга бой бўлишини билдирди. Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда футболни ривожлантириш учун улкан ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди. Футболда ҳам бугун Ўзбекистонни дунё танигани, Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани, У-17 ёш тоифасида ҳам футболчиларимиз Осиё чемпиони бўлгани мамнуният билан эътироф этилди. - Миллий терма жамоамиз таркибида фарғоналик футболчилар ҳам борлиги, қолаверса, терма жамоа тренери Темур Кападзе ҳам фарғона фарзанди эканлиги барчамизга ғурур, ифтиҳор бағишлайди. Албатта, буларнинг барчаси соҳада қилинган ислоҳотлар натижаси,-деди вилоят ҳокими. Вилоятимизда ҳам халқимиз спортни яхши кўриши, маҳаллалар ўртасида ҳақиқий футболни севганларни, фидойиларни бирлаштирган “Ҳаваскорлар лигаси” вилоятимизда ташкил топгани билдирилди. “Ҳаваскорлар лигаси” орқали ёш истеъдодлар аниқланиб, келажакда про-лига ва миллий чемпионатда, жаҳон чемпионатида профессионал футболчи сифатида ўзини намоён этиш имкониятига эга бўлишларига эътибор қаратилди. Тадбирда жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб вилоятимизнинг барча ҳудудларида "Ҳаваскорлар лигаси" футбол мусобақаларига расмий старт берилиши маълум қилинди. Вилоятимизда “Долзарб 90 кунлик” дастури доирасида стритбол, волейбол, гандбол, киберспорт, шахмат ва енгил атлетика каби йўналишлар бўйича ҳам “Ҳаваскорлар лигаси” спорт мусобақалари ўтказилиши йўлга қўйилди. Эълон қилинган ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун ҳар бир маҳаллада жамоалар шакллантирилиб, 70 минг нафардан ортиқ ёшлар ўртасида қизиқарли беллашувлар ташкил этилмоқда. Тадбирда тадбиркор Улуғбек Ёдгоровнинг амалга ошираётган эзгу ишлари, ташаббуслари, фаоллиги, ҳаммани ўз атрофида бирлаштира олиши вилоят ҳокими томонидан алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, маросимда вилоят ҳокими барча иштирокчиларни табриклаб, куч-қувват, ирода ва муносиб ғалабалар тилади. Шундан сўнг “Ҳаваскорлар лигаси” футбол мусобақасининг навбатдаги тури доирасида йиғилганлар Фурқат туманининг "Ингичка” ва Қўқон шаҳрининг “Қўқон-1986” жамоалари ўртасидаги қизиқарли ўйинга гувоҳ бўлди. Ўйинни шарҳловчилар Мурод Ризаев ва Хайрулло Ҳамидов шарҳлаб бордилар. Учрашув 3:2 ҳисобида "Қўқон 1986" ғалабаси билан тугади. Данғара туманидаги "Катта Минглар" МФЙнинг "Минглар" жамоасига кубок ва эсдалик совғалари топширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Fergana Delegation Holds Business Talks with German Companies in Berlin

Fergana Delegation Visits TITK Group Research Institute in Rudolstadt, Germany


Fergana Delegation Holds Meetings at Leading Financial Institutions in Frankfurt

Famous German Brands Show Interest in Implementing New Projects in Fergana