Вилоятимиз ғаллакорлари 2025 йил ҳосилидан бошоқли дон тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар

Вилоятимиз ғаллакорлари 2025 йил ҳосилидан бошоқли дон тайёрлаш бўйича шартномавий режани бажардилар. Вилоятда жорий йил ҳосили учун 2917 нафар фермер хўжаликлари томонидан 94,3 минг гектар майдонларда бошоқли дон экинлари парвариш қилинди. Жорий йилда 687 та фермер томонидан 16130 гектар майдонда ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирилди. Ўрим-йиғим ишларини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ташкил қилиш мақсадида 22 та янги комбайн олиб келиниб, 340 та отряд шакллантирилди, уларга 340 дона юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1700 дона транспорт воситалари жалб қилинди. Белгиланган режага мувофиқ, бугунги кун холатига 281 минг тоннадан 281 минг 183 тонна (100,7%) дон агроплатформа орқали қабул қилиш корхоналарига қабул қилиб олинди. Жумладан, 100,7 минг тонна (100%) давлат фонди ресурсига, 159,4 минг тоннаси (98%) фермерлар томонидан биржа савдоларига чиқариш мақсадида вақтинча сақлаш учун жамғарилди. Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун 19,1 минг тонна (106%) сифатли уруғлик захираси яратилди. Вилоятда биринчилардан бўлиб Бешариқ, Бувайда, Қўштепа ва Учкўприк туманлари белгиланган режани ортиғи билан бажарди. Ўртача ҳосилдорлик 80 центнерни ташкил қилмоқда. Мисол учун, Бешариқ туманида “Водий наслли парранда” ф/х 96 центнер, Бувайда туманида “Мухаммад Азиз” ф/х 98 центнер, Қўштепа туманида “Исмоил Жўрабек саховати” ф/х 96 центнер, Учкўприк туманида “Бестек агро” ф/х 93 центнер, Фурқат туманидаги “Ғаниева Раънохон” ф/х 92 центнер, Данғара туманидаги “Абдурахмон заминдор” ф/х 91 центнер, Ёзёвон туманида “Мезон” ф/х 87 центнердан ортиқ ғалла ҳосили олган. Ҳозирда ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Немис ишбилармонлари билан Фарғонада истиқболли лойиҳалар амалга оширилади



Фарғоналик ёшлар касбга ўқитилиб, Германияда ишлаши мумкин
