Тошлоқ туманида IT - шаҳарча очилди










Тошлоқ тумани Янгийўл МФЙда замонавий инфратузилмага эга, ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган янги марказ – IT - шаҳарча фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, соҳа мутахассислари, шаҳар-туман ҳокимларининг ўринбосарлари ва ёшлар иштирок этди. Рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар IT-шаҳарчада яратилган шароитлар билан танишдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 майдаги “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IT шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган мазкур лойиҳа натижасида 200 ўринли IT-шаҳарча қуриб битказилди. Бу ерда дастурлаш, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, рақамли хизматлар, робототехника ва чет тиллари каби долзарб йўналишларда 1 500 нафаргача ёшлар таълим олади. Марказ қурилишига 5,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Туман ҳокимлиги томонидан 200 млн сўм маблағ эвазига бу ерда контейнердан мўъжазгина бино ҳам қурилди. Бу бинода "Startup garage" ташкил этилди. Марказнинг очилишида сўзга чиққан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш ва бу соҳада ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. - Мамлакатимизда бугунги кунда ёшларни замонавий касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, ахборот технологияларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида мана шундай IT марказларнинг сонини кўпайтириш, уларга ёшларимизни жалб этиш керак, - деди вилоят ҳокими. 2024 йилда вилоятда ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 587 миллиард сўмга етган, бу ўтган йилга нисбатан 115 фоизлик ўсишни ташкил қилган. Компьютер дастурлаш хизматлари ҳажми эса 104 миллиард сўм бўлиб, 99,7 фоиз ўсиш кузатилган. Ай-Ти Парк резидентларининг сони 80 тадан 106 тага, иш ўринлари эса 797 нафардан 1 397 нафарга кўпайган. Айни пайтда резидент корхоналарнинг 24 таси IT экспорт, 33 таси рақамли таълим, 46 таси маҳаллий бозорга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритмоқда. Улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 112,4 миллиард сўмдан ошган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ҳозиргача 28 мингга яқин ёшлар IT соҳасида таълим олган. Улар орасида Жаҳонгирмирзо Иброҳимов каби дунёнинг етакчи IT компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган мутахассислар бор. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бугунги кунда ахборот технологияларини биладиган кадрларга талаб ортаётганлигини билдириб, янги марказ бунда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғонада меҳнат ярмаркаси ва “Бизнес марафон” тренинг машғулотлари бўлиб ўтди

Фарғонада замонавий пахта териш техникалари йиғилмоқда


Фарғонада замонавий “Билимдон” болалар оромгоҳи очилди