Вилоят ҳокими Хитойнинг “Jinyimeng Group” компанияси бошқарув кенгаши раисини қабул қилди



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Jinyimeng Group” компанияси бошқарув кенгаши раиси Чжан Лишэнг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб, янги босқичда давом этаётганлигини таъкидлади. Фарғонада турли соҳаларда Хитой компаниялари билан амалга оширилаётган ўзаро манфаатли лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Кимё тармоғига хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб қилиш муҳимлиги қайд этилиб, кимё саноати, фармацевтика йўналишларида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжудлиги билдирилди. Чжан Лишэнг мамлакатимиздаги қулай инвестициявий муҳитни юқори баҳолаб, компания салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда бир неча йўналишларда ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Вилоят ҳокими инвесторлар томонидан билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Учрашув давомида Хитой компаниясининг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб, аниқ таклифлар асосида Фарғонада янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Jinyimeng Group — органик ва ноорганик кимё, биокимё, ноёб кимёвий моддалар ва фармацевтика соҳаларига ихтисослашган йирик кўп тармоқли саноат гуруҳидир. Шу билан бирга, компания юқори сифатли ўғитлар ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти соҳаларида ҳам фаолият юритади. Учрашувда Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев иштирок этди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Металл панелли радиаторлар энди ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда


Фарғонада меҳнат ярмаркаси ва “Бизнес марафон” тренинг машғулотлари бўлиб ўтди

Фарғонада замонавий пахта териш техникалари йиғилмоқда