Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Фарғонада тантанали байрам тадбири ташкил этилди










30 июль - Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги Қиргули мавзесида жойлашган “Дўстлик уйи”да байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Бурҳон Кулдашев, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари, миллий маданий марказлар раҳбарлари ҳамда турли миллат вакиллари қатнашди. Тадбир аввалида миллий либослар, ҳунармандчилик буюмлари, халқ анъана ва қадриятларини ўзида акс эттирувчи кўргазма меҳмонлар эътиборига намойиш этилди. Тантанада сўз олганлар томонидан Ўзбекистон — дўстлик ва биродарлик улуғланган юрт эканлиги алоҳида таъкидланди. Юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва дўстлик руҳида яшаб, мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганига эътибор қаратилди. Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 8 та миллий маданий марказнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлари, умумхалқ байрамлари ва маданий тадбирлардаги фаол иштироки эътироф этилди. Давлат раҳбарларининг ўзаро сиёсий иродаси туфайли дунё сиёсатида “Марказий Осиё руҳи” деган ибора ва воқелик пайдо бўлгани, бу борада шу йил март ойида Ўзбекистон – Қирғизистон – Тожикистон чегаралари ўзаро туташган нуқтада “Дўстлик” стеласи ўрнатилгани яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганидан яна бир ёрқин далолат эканлиги таъкидланди. Халқлар дўстлиги куни муносабати билан миллий маданий марказлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида миллий маданий марказларга аудио техника воситалари жамланмаси сотиб олиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан 92 млн сўм миқдорида пул маблағи ажратилгани эълон қилиниб, бу ҳақидаги сертификат ўз эгаларига топширилди. Концерт дастурида эса турли тилларда янграган кўшиқлар, гўзал рақслар, фольклор жамоаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Чорвачилик соҳаси янада қўллаб-қувватланади



“Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди