Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

3882025-08-04 23:11

Жанубий Кореянинг “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги До вилоят ҳокими қабулида бўлди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1754330908649.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1754331023694.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1754331046512.jpg

Жанубий Кореянинг таълим ва тиббиёт соҳалари учун зарур жиҳозлар ва замонавий қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги нуфузли компанияларидан бири бўлган “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги До бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлди. Учрашувда Фарғона шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган электрон доскалар ва электр транспорт воситаларини зарядловчи станциялар ишлаб чиқариш пилот лойиҳаси яна бир бор муҳокама қилинди. Келишувларнинг амалий босқичи бўлган, лойиҳа қиймати 20 млн долларни ташкил этаётган корхонада ички истеъмол ва экспорт учун электрон доскалар (IFPD), EV зарядловчи станциялари, соғлиқни сақлаш тармоғи учун жиҳозлар ва бошқа маҳсулотларни маҳаллий тарзда ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш мақсад қилинган. Мулоқот давомида вилоят ҳокими инвесторлар томонидан илгари сурилган лойиҳани янада ривожлантириш бўйича таклифларни тинглади. Вилоят ҳокимлиги доимо бундай ўзаро манфаатли инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги таъкидланди ҳамда лойиҳа доирасидаги қурилиш ишларини тезлаштириш зарурлигига эътибор қаратди. Учрашув якунида мазкур лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш ва ҳамкорликдаги ишлар юзасидан фаол ҳаракатларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Маълумот ўрнида, “AHA Co., Ltd” компанияси 1995 йилда ташкил топган бўлиб, таълим технологиялари (EdTech), соғлиқни сақлаш ва электр транспорт воситаларини (EV) зарядлаш қурилмаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг Япония, Германия, Қозоғистон ва АҚШда халқаро филиаллари ташкил этилган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 07.08.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png
../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft