Вилоят ҳокими Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчисини қабул қилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчиси Вахдеттин Хейал бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда саноат зонасини ташкил этиш ва унга истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш ҳамда заргарлик корхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари Фарғонанинг инвестицион ва иқтисодий салоҳияти ҳақида сўз юритиб, туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади. Туркиялик ишбилармонлар Қува туманида илғор тажрибалар асосида саноат зонасини ташкил этиш, турли йўналишларда лойиҳаларни жойлаштириш, шунингдек, Фарғона шаҳрида заргарлик корхонаси ва ушбу соҳа учун ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Мулоқотда таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, вилоят ҳокими туркиялик инвесторларнинг ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Учрашув якунида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Quvaytlik ishbilarmonlar bilan muhim shartnomalar imzolandi

“Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали иштирокчилари тақдирланди

Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди





