Истеъмолчиларга ёқилғи–энергетика ресурсларини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилмоқда



Вилоятимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якунига етказилаётган бўлиб, истеъмолчиларга ёқилғи–энергетика ресурсларини барқарор етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига куз-қиш даври учун жами 456675 тонна (аҳолига 300 000 тонна, бюджет ташкилотларига 156 675 тонна) кўмир жамғариш режалаштирилган. Айни кунларда “Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона вилоят филиалига қарашли 8 та кўмир омборлари фаолият кўрсатмоқда. Ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида аҳолини кўмир билан таъминлаш борасидаги ишлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Аҳолига бир кг кўмир нарҳи 309,8 сўм. Вилоятдаги чекка ҳудудлар - Фарғона тумани Шоҳимардон ва Ёрдон, Бешариқ туманидаги Воррух Дашт, Риштон туманидаги Чўнғара МФЙ ва Сўх тумани аҳолисига ҳозирга қадар 7143 тонна кўмир етказиб берилди. Сўх тумани аҳолиси ва ижтимоий соҳаларига кўмир ёқилғисини етказиб беришда 11 та юк ташиш автотранспортлари ташкил этилган. Марғилон кўмир омбори бу йилги қиш мавсуми учун 43 минг тоннадан зиёд кўмир етказиб беришни ўз зиммасига олган бўлиб, ҳозирги кунга қадар аҳолига 27 минг тоннадан ортиқ кўмир етказиб берилган.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Вилоят ҳокими Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчисини қабул қилди

Quvaytlik ishbilarmonlar bilan muhim shartnomalar imzolandi

“Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали иштирокчилари тақдирланди

Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди





