Сўх туманида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди




Сўх туманида яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди. Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ҳам юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилмоқда. Бугунги кунда аҳоли ўртасида йирик бўғимларнинг емирилиши “коксартроз” оқибатида беморларда тоталь-эндопротезлаш операцияларга эҳтиёж ортган. Аҳолига ихтисослашган травматологик ёрдамни талаб даражасида кўрсатиш учун Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази профессор-ўқитувчилари билан биргаликда Сўх тумани марказий шифохонасида туман маҳаллий кадрлари иштирокида 4 нафар беморларда юқори технологик операцияларни муваффақиятли амалга оширишди. Уларнинг оёғига сунъий бўғим қўйилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тажрибали мутахассислари томонидан шифохонанинг хирургия бўлимидаги барча беморлар ва реанимация бўлимида даволанаётган беморлар марказ бош врачи Одилжон Умаров бошчилигида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, даво муолажаларини олиб бориш бўйича тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғонада шаньдунлик ишбилармонлар ҳамкорлигида янги лойиҳалар амалга оширилади


