Фарғона давлат университети жаҳон рейтинги - "UI GreenMetric"нинг ТОП-500 талигида

Индонезиянинг "UI GreenMetric" халқаро рейтинг ташкилоти ўзининг 2024 йил учун натижаларини эълон қилди. Унда Фарғона давлат университети Топ-500 таликдан жой олиб, 6760 балл билан дунё рейтингида 483-ўринни эгаллади. Қувонарлиси, бунда ФарДУ таълим йўналишларида 1575 балл, шунингдек, чиқиндиларни йўналтириш бўйича 1500 балл билан Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида 1- ва 2-ўринни банд этди. Фарғона давлат университетининг бундай юқори натижаларни қисқа муддатда қўлга киритишида университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларининг ҳиссаси катта. Шунингдек, ФарДУнинг мазкур нуфузли рейтинг ташкилоти билан мунтазам олиб борган мулоқоти ҳам жуда катта самара берди. Аҳамиятли жиҳати, ўтган йили рейтингда 738-ўринда турган олийгоҳ жорий йилда катта ҳаракат билан ўз ўрнини 255 поғона юқорига кўтаришга эришган. Маълумот учун, "UI GreenMetric" рейтинги университетларни инфратузилма, энергия ва иқлим ўзгариши, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурслари, транспорт, таълим ва тадқиқотлар каби мезон бўйича баҳолайди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Азимобод маҳалласидан яна бир ташаббус: 360 ўринли мактаб биноси қурилди

Президент эътироф этган Маданият маркази замонавий қиёфада

Фарғонада ёшлар бирдамлигига бағишланган мотивацион гала-концерт ташкил этилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Сўх туманида

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониядан келган инвесторларни қабул қилди

Фарғона вилоятида ғалла ўрими мавсуми бошланди.