Марғилон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадаллаштирилади






Марғилон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари жадаллаштирилади. Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур янги массивда бўлиб, вилоятимиздаги тегишли ташкилот ва бошқармалар, қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида қурилиш ишларининг бориши ҳамда бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилди. Айни кунларда 75 гектар ер майдонида 6 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишларига киришилиб, ҳозирда 10 та 12 ва 16 қаватли уйларнинг қурилиши олиб борилмоқда. Шунингдек, бу ерда савдо мажмуалари, 10 та ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳам кўзда тутилган. Вилоят раҳбари массивнинг бош режаси билан танишиб, бу ердаги ҳар бир иншоот замонавий архитектура талаблари асосида бўлишини, биринчи навбатда, аҳоли учун қулай шароитлар яратилишини, яшил хиёбонлар, манзарали дарахтлар аллеялари барпо этилишига эътибор қаратишни таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва қурилиш ишларининг сифати муҳим мезон бўлишини қайд этиб, лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди. Бу ерда ташкил этилаётган кичик саноат зонасига истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш, бунда ер майдонидан самарали фойдаланиб, кўп қаватли ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш борасида вазифалар белгилаб берилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Данғаранинг чемпионлар етиштирадиган спорт мактаби

Янги технологиялар ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда


Вилоятимизнинг барча мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" садолари янгради