Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди
Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди.
Қабулда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 50 нафардан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди.
Тадбиркорлар асосан фаолиятларини кенгайтириш, банк кредити олиш ва мавжуд кредит муддатини узайтириш, кадастр, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалаларда масъулларга юзландилар.
Ҳар бир мурожаат вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун соҳалар раҳбарларига йўналтирилиб, кўриб чиқиш ва ижобий ечим топиш бўйича вазифалар юклатилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри
Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий хизматчиларига хонадонлар топширилди
“Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди
Қувасойда янги лойиҳалар асосида турар-жойлар, дам олиш масканлари, туризм кўчаси барпо этилади
“Каркидон” сув омбори атрофида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишилди
Марғилон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишларининг бориши муҳокама қилинди