Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори вазифасида ишлаб келган Долимов Ҳакимжон Абдумўминович Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ҳакимжон Долимов жамоатчиликка таништирилди. Ҳакимжон Долимов 1983 йилда Бувайда туманида туғилган. 2006 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида мутахассисликдан бошлаган. Мазкур бошқармада бош мутахассис, биринчи ўринбосар, Фарғона вилояти ҳокимининг саноат, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси, Фарғона вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори вазифаларида ишлаган. 2021 йилдан тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғона - Пенза: икки ҳудуд алоқалари фаоллашмоқда

Фарғона ва Жалолобод вилояти ҳамкорлиги янада кенгаймоқда


Фарғона ва Омск вилояти ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширади


Фарғонада водийда ягона бўлган мебель ишлаб чиқариш ва омборхона иш бошлади