Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва китобхонлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ва бошқалар мамлакатимизда китобхонликка, ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўз юритиб, мазкур маърифат масканини кўркам ва замонавий қиёфа касб этгани бунинг яққол ифодаси эканлигини таъкидлашди. Вилоят ҳокимлиги томонидан амалга оширилган бу ташаббус китобхонларга ўзига хос совға бўлганлигини эътироф этишди.
Қарийб 14 млрд сўм маблағ эвазига замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилган масканда китобхонлар учун барча қулайликлар яратилди. Кутубхона 350 мингдан ортиқ ахборот-ресурс фондига эга бўлиб, бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ ўқувчига хизмат кўрсатади. Замонавий кўринишга эга бўлган бинода bookcafe, 5 та ўқув зали, илмий-тадқиқот, болалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатиш, нодир фотосуратлар бўлимлари мавжуд. Энг нодир китоблар эса алоҳида талаблар асосида сақланади. Уларни мутолаа қилиш учун қулайликлар яратилган. Шунингдек, хорижий тилларда чоп этилган адабиётларни ўқиш учун алоҳида 60 ўринли зал, она ва бола хонаси ташкил этилди. Бу ерда масофадан туриб китоб ўқиш учун имконият яратилган. Ҳудудда юқори тезликдаги интернетга эга бўлган Wi-Fi зонаси бор. Умуман олганда, масканда турли маънавий-маърифий тадбирлар, анжуманлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилди, зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар вилоят ахборот-кутубхона марказида яратилган шароитлар билан танишдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Bugun “Yangi O‘zbekiston” gazetasi chiqa boshlaganiga 5 yil to‘ldi
Фарғона шаҳрининг Экошаҳар - “Янги Ўзбекистон” массивида вилоят божхона бошқармаси ходимлари учун бунёд этилган хизмат уйлари фойдаланишга топширилди
Фарғонада “Малакали кадрлар тайёрлаш ва касбий таълимга халқаро таълим дастурларини жорий этиш” мавзусида форум бўлиб ўтди
Вилоят ҳокими Бувайда туманидаги Пишағар маҳалласида бўлиб, хонадонларда мебель ишлаб чиқариш, ёғочни қайта ишлаш жараёни билан танишди
Қулупнайдан 300 млн сўм даромад