Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди









Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Вилоят раҳбари Президентимизнинг ташаббуси билан бундан уч йил аввал бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси чинакам халқ ҳаракатига айланганини, бу саъй-ҳаракатлар табиатимизни асраб-авайлаш, юртимизни яшилликка буркаш ҳамда гўзалликка хизмат қилаётганлигини, вилоятимизда бу борада намунали ишлар йўлга қўйилганлигини таъкидлади. “Каркидон” сув омборида бошланган эзгу ташаббус ҳам бунинг яққол исботи эканлигини қайд этиб, ободликка ҳисса қўшаётганларга миннатдорчилик билдирди. Беш-ўн йил ичида тошлоқ, адирликлар ўрнида ўрмонзорлар, яшил ҳудудлар яратилиб, “Каркидон” замонавий туристик кўнгилочар мажмуага айланишини, бу жой нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар учун ҳам жозибадор дам оладиган маскан бўлиши учун катта ишларга киришилганлигини айтиб ўтди. Нуронийларнинг дуолари билан эзгу тилаклар билдирилиб, “Яшил белбоғ” лойиҳаси бошланди. Вилоят секторлари раҳбарлари мазкур ҳудудга манзарали дарахт кўчатларини экишди. Минглаб фарғоналиклар ҳудудни обод ва файзли бўлиши учун ўз ҳиссаларини қўшишди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Фарғона шаҳрида “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтди.


“Жаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақомига Риштон ҳам эга бўлиши кутилмоқда


Вилоят делегациясининг Хитойга ташрифи самарали натижалар бермоқда