Электроскутерлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш бошланди








Наврўз байрамида вилоятимизда кўплаб янги корхоналар, ижтимоий соҳа объектлари, лойиҳалар фойдаланишга топширилмоқда. Бугун “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида “Hong Gang International” қўшма корхонасининг электроскутерлар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Мазкур корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланди, унда инвесторлар, Учкўприк тумани ҳокимлиги масъуллари, фаоллар ҳамда нуронийлар иштирок этди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокчиларни Наврўз билан табриклаб, мазкур корхонанинг ишга туширилиши байрамга муносиб туҳфа бўлганлигини билдирди. Вилоятимиздаги қулай инвестициявий муҳит бугун ўз самарасини бераётганлиги, хусусан, “Қўқон” ЭИЗда ҳам ҳамкорликда йирик лойиҳалар амалга оширилаётганлигини қайд этиб, бу ўз навбатида аҳолининг бандлигини таъминлаш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди. Корхона таъсисчилари ҳам сўз олиб, Президентимизга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар учун миннатдорчилик билдирди. Яна бир лойиҳани амалга оширишга киришилганлиги маълум қилинди. Хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган лойиҳа учун тўғридан-тўғри 11 млн доллар инвестиция йўналтирилди ҳамда замонавий дастгоҳлар ўрнатилди. 300 та янги иш ўринлари яратилди. Биринчи босқичдаги лойиҳа доирасида бу ерда йилига 250 минг дона қўрғошинли аккумуляторлар ишлаб чиқарилади. Хитойлик инвесторлар бу ерда 60 млн долларлик яна бир лойиҳани бошламоқдалар. Рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар корхона фаолияти билан танишдилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Вилоят ҳокими Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчисини қабул қилди

Quvaytlik ishbilarmonlar bilan muhim shartnomalar imzolandi

“Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали иштирокчилари тақдирланди

Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди





