Фарғона вилояти ва Хитойнинг провинциялари ўртасида ҳамкорлик жадал ривожланади



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифида самарали келишувларга эришилиб, ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйилди. Унинг доирасида Шинжон-Уйғур автоном райони, Шаньдун, Гуандун, Хэнань, Чжэцзян провинциялари, Гуанчжо, Фошан, Цзинань, Қошғар, Луо Янг, Ханчжоу шаҳарларида ўтказилган музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорликка оид умумий қиймати 2 млрд долларга яқин ҳужжатлар имзоланди. Қишлоқ хўжалиги, электротехника, логистика, қурилиш, туризм, саноат зоналари ташкил этиш, машинасозлик каби йўналишларда янги ҳамкорлар топилиб, Фарғонага таклиф қилинди. Шу билан вилоят делегациясининг Хитойга амалий ташрифи якунига етди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Металл панелли радиаторлар энди ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда

Литийли аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилишига старт берилди


Фарғонада меҳнат ярмаркаси ва “Бизнес марафон” тренинг машғулотлари бўлиб ўтди

Фарғонада замонавий пахта териш техникалари йиғилмоқда