Фарғонада “Fargo-Gold” бренди остида заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади



Вилоятимизда заргарлик саноатини ривожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик инвесторларни қабул қилди ва учрашувда айни мавзуда сўз борди. Фарғона шаҳрида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳага кўра, “Fargo-Gold” бренди остида заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йил май ойидан лойиҳа амалий босқичга ўтади. Ушбу ишлаб чиқариш орқали 300 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Вилоят ҳокими мамлакатимизда заргарлик саноатида катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Фарғонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар келгусида халқаро бозорларда ўз ўрнини топишига ишонч билдирди. Шунингдек, туркиялик инвесторлар қурилиш соҳаси бўйича ҳам Фарғона вилоятида янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар. Уларнинг таклифлари қўллаб-қувватланди ва ҳамкорликка тайёр эканлиги маълум қилинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий дастури ўтказилди

Фарғонада Хитой капитали иштирокида янги лойиҳалар амалга оширилади

Фарғонада экспортёр корхоналар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Фарғона вилоятида Мустақиллик байрамининг шукуҳи ўзгача

Нуронийлар спортда ҳам ёшларга ибрат бўлмоқда