Вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2025 йил 24 апрелда “Вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ раҳбари М.Юлдашевнинг вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан тегишли хати, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг хулосаси инобатга олинган. Бундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорининг 1-иловасига кўра, вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари учун белгиланган янги нархлар (тарифлар) юқоридагича тасдиқланди. Мазкур қарор 2025 йил 1 май кунидан кучга кириши белгиланган.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!