Фарғонага жамоат транспорти учун 24 та замонавий автобус олиб келинди










Фарғонага жамоат транспорти учун 24 та замонавий автобус олиб келинди Хитой Халқ Республикасидан келтирилган навбатдаги автобусларни фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар иштирок этди. Тадбирда вилоят раҳбари Фарғонада жамоат транспорти инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Ўтган йилда 48 та замонавий автобус олиб келиниб, 4 йўналишда қатновлар йўлга қўйилганлиги қайд этилиб, бу ишлар тизимли давом этиши, босқичма-босқич Қўқон, Марғилон шаҳри ва бошқа ҳудудларда ҳам жамоат транспорти учун автобуслар харид қилиниши билдирилди. Янги автобуслар Фарғона шаҳрида иккита янги йўналишда қатнай бошлаши ва ҳар куни ўртача 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга эканлиги, улар фуқароларга ҳар томонлама қулай шароитларни яратиб, узоқни яқин, оғирни енгил қилиши таъкидланди. Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб, 11 та автобус йўналишида 152 та замонавий автобуслар ҳаракатланмоқда. Хитойдан олиб келинган яна 24 та замонавий автобуслар эса 5-сонли йўналишда А.Жомий маҳалласидан марказ орқали Чекшўра маҳалласигача, 6-сонли йўналишда Абдулла Қодирий маҳалласидан марказ орқали “Истиқлол” стадионигача бўлган қатнов қисмида аҳолига хизмат кўрсатади. Эътиборлиси, йил якунига қадар Фарғона шаҳридаги автобуслар сонини 104 тага етказиш режалаштирилган. Янги автобуслар вилоятимизда жамоат транспорти хизматини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, аҳолига самарали ва хавфсиз хизмат кўрсатилишига хизмат қилади. Бундан ташқари, вилоятда жамоат транспортини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил апрель ойида вилоят транспорт бошқармаси ва 9 та ташувчи корхона раҳбарларининг Хитойга хизмат сафари амалга оширилди. Сафар давомида “Zong Tong” ва “Asia Star” каби машҳур ишлаб чиқарувчилар билан 384 та автобус ва микроавтобус харид қилиш бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 19,5 млн долларни ташкил этади. Юртга қут-барака тилаб дуолар қилинди ва янги автобуслар билан танишилди. Хитойда ишлаб чиқарилган ушбу жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Шундан сўнг, вилоят ҳокими вилоят транспорт бошқармаси таъсисчилигида фаолият олиб бораётган "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасасида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Муассасада реал вақтда автобуслар ҳаракати онлайн кузатиб борилиши ва муаммолар пайдо бўлганда уни жойида бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилиши маълум қилинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

МДҲ доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл хариталари” имзоланди


Фарғона - Пенза: икки ҳудуд алоқалари фаоллашмоқда

Фарғона ва Жалолобод вилояти ҳамкорлиги янада кенгаймоқда