Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

2692025-05-01 19:04

Фарғона вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижроси муҳокама қилинди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108209136.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108212789.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108216833.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108219341.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108222570.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108225188.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108228113.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108231099.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108234085.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746108236663.jpg

Фарғона вилоятида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Уни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Мажлисда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, сенаторлар, вилоят кенгаши депутатлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этди. Унда парламент назорати доирасида Сенат ишчи гуруҳи томонидан вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, 2024 йилда вилоят иқтисодиёти 6,7 фоизга ўсиб, 91,3 трлн сўмлик қўшилган қиймат яратилган, шунингдек, саноат 7,6 фоизга, қурилиш 8,5 фоизга, хизматлар 12,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,7 фоизга ошган. Инвестиция дастурлари доирасида 1,8 млрд долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган, экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 1,4 баробарга ўсиб, 1 млрд доллардан ошган. Вилоятда 1 млрд долларлик 1,2 мингта лойиҳа ишга туширилиб, 34 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 1,4 трлн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган. “Бизнесга биринчи қадам” дастури бўйича тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган 14,2 минг кишига 206,9 млрд сўм миқдорида микроқарзлар берилган. Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари бошлангани, иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ҳисобига 397 та маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган, 180,3 минг аҳоли расмий банд бўлган. Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилгани туфайли ўтган йилда хусусий мактаблар сони 100 тага, нотдавлат боғчалари 3,3 мингтага етган, боғча қамрови 2017 йилдаги 37 фоиздан 87 фоизга ошган. Ипотека дастури доирасида 8 мингга яқин хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилган. 5,2 мингта оилага 1,4 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Улар бўйича бошланғич тўлов ва фоизорани қоплаш учун 147,3 млрд сўмлик субсидиялар ажратилган. Муҳокама жараёнида сенаторлар вилоятда амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга ҳам эътибор қаратди ва масъул раҳбарларнинг ахборотларини эшитди. Шунингдек, мажлисда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида айрим раҳбарлар томонидан ўзларига бириктирилган камбағал оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги таъкидланиб, бу борада масъулиятни тубдан ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Олий даражадаги ташрифлар доирасида имзоланган савдо-иқтисодий келишувлар бўйича тасдиқланган “йўл хариталари” ижросини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга эътибор қаратиш, вилоят ҳудудларида иқтисодий ўсиш суръатини таъминлаш, маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлашда иқтисодий комплекс раҳбарларининг масъулиятини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Бундан ташқари, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини маҳаллий Кенгаш сессияларида эшитиш зарурлиги бўйича тавсиялар берилди. Муҳокама якунида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 04.05.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft