Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

3802025-05-02 15:48

Жанубий Кореянинг “AHA” компанияси Фарғонада янги лойиҳа амалга оширади

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746182800764.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746182805351.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1746182808264.jpg

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ўтган йил ноябрь ойида Жанубий Кореяга ташрифи чоғида “AHA Co., Ltd.” компаниясида бўлиб, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришган эди. Эндиликда амалий босқичга ўтилиб, вилоятимизда истиқболли лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур компания раҳбари Ку Ги Дони қабул қилди, унда таълим соҳаси учун смарт доскалар ва бошқа технологиялар ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашувда Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо иштирок этди. Мулоқотда юртимизда инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, шунингдек, Фарғона вилоятидаги мавжуд инвестицион салоҳият янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида рақамлаштириш ва инновацион ечимларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётган ҳозирги шароитда мазкур йўналишларда 1995 йилдан буён фаолият юритаётган ва Гимпо шаҳрида жойлашган “AHA Co., Ltd.” компаниясининг тажрибаси юқори баҳоланди. Компания Япония, Германия, Қозоғистон ва АҚШ каби давлатларда ўз филиалларига эга бўлиб, халқаро майдонда муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. “AHA Co., Ltd.” таълим ва тиббиёт соҳалари учун электрон доскалар, интерактив сенсорли дисплейлар, юзни таниб олувчи термометрлар ва ҳаво стерилизаторлари, шунингдек, транспорт воситаларини зарядлашга мўлжалланган замонавий қурилмаларни ишлаб чиқаради. Бу жараёнларда сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланилади. Учрашувда Фарғонада ҳам ана шундай замонавий ечимларга асосланган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифлари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, Корея тажрибаси асосидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади. Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хо Жанубий Кореянинг Halla университетида 100 нафар фарғоналик ёшларни имтиёзли грант асосида 2+2 дастури асосида ўқишга юбориш ҳамда янги корхона учун мутахассислар тайёрлаш бўйича сўз юритди. Вилоят раҳбари бу таклифни маъқуллаб, таълим соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришни билдирди. Мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирок этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 04.05.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft