Фарғоналик илк зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди





Фарғоналик илк зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди "Ҳаж-2025" дастури бўйича вилоятимиздан 1600 нафардан зиёд юртдошларимиз Ҳаж сафарига юборилиши режалаштирилган. Зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳаж ибодатларини гўзал адо этишлари учун айни кунларда Ўзбекистоннинг ишчи гуруҳи томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зарур чора-тадбирлар кўрилган. Бугун эрта тонгдан фарғоналик 240 нафар илк зиёратчилар гуруҳи муборак Ҳаж сафарига жўнаб кетади. Шу муносабат билан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида зиёратчилар учун сафар олдидан дастурхон тузалди. Президентимиз бошчилигида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабабли бугунги кунда ватандошларимиз эмин-эркин Ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлаётгани қайд этилди. Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг зиёратчилар махсус автобусларда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати ва “Тез ёрдам” ходимлари кузатувида Наманган аэропортига кузатиб қўйилди. Зиёратчиларни кузатиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бўлажак ҳожиларнинг фарзандлари, қариндош-уруғлари, яқинлари иштирок этди. Маълумот ўрнида, зиёратчилар жорий йилнинг 28 май кунига қадар юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига кузатиб қўйилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Вилоят ҳокими Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчисини қабул қилди

Quvaytlik ishbilarmonlar bilan muhim shartnomalar imzolandi

“Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали иштирокчилари тақдирланди

Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди





