Вилоятимизда “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда









1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятимизда “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган асосий байрам тадбири ҳам иштирокчиларга бир олам қувонч улашди. Унга вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 160 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари таклиф этилди. Тадбир Каштанзор кўчаси бўйлаб болажонлар, уларнинг ота-оналари ва эртак қаҳрамонлари иштирокида ўтказилган юриш марафони билан бошланди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов сўз олиб, болажонларни байрам билан қутлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёш авлоднинг баркамол вояга етиши, таълим-тарбия олиши ва истеъдодини намоён этиши учун яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Тадбир доирасида расмлар кўрик-танлови, спорт мусобақалари, шахмат ва шашка ўйинлари ўтказилди. Уларда болалар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Истеъдодли ўғил-қизлар иштирокидаги концерт дастурида ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан болажонларга эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмалари топширилди. Шунингдек, улар учун тўкин байрам дастурхони ёзилди. Кўрсатилган эътибор ва меҳр-мурувват учун болажонлар ва уларнинг яқинлари ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




“Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Учинчи халқаро ҳунармандчилик фестивали юқори савияда ўтказилади