Ишонч ва масъулият туташган нуқта: Корея компанияси билан инвестиция битими имзоланди




Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ўтган йил ноябрь ойида Жанубий Кореяга ташрифи чоғида “AHA Co., Ltd” компаниясида бўлиб, ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилган эди. Таълим ва тиббиёт соҳалари учун зарур жиҳозлар ва замонавий қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги нуфузли компаниялардан бири бўлган ушбу компания раҳбари Ку Ги До бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабулида бўлди. Унда Фарғона шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган электрон доскалар ва электр транспорт воситаларини зарядловчи станциялар ишлаб чиқариш пилот лойиҳаси яна бир бор муҳокама қилинди. Келишувларнинг амалий босқичи бўлган, қиймати 20 млн долларни ташкил этаётган корхонани қурилиш ишларини тезлаштириш зарурлигига эътибор қаратилди. “Ҳар бир инвестор биз учун муҳим. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз инвестицион ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, - деди вилоят ҳокими мулоқотда. Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик юзасидан келишув битимини имзоладилар.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятида ўз фаолиятини бошлади

Фарғонада текстиль ва тўқимачилик саноати ривожи янги босқичга кўтарилади

Вилоят ҳокими Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчисини қабул қилди

Quvaytlik ishbilarmonlar bilan muhim shartnomalar imzolandi

“Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали иштирокчилари тақдирланди

Марғилон шаҳрида “Буюк Ипак йўли” халқаро мақом фестивали бошланди





