Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

4442025-06-26 01:09

"Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати ғолиблари тантанали тақдирланди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881940342.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881951009.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881955562.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881961257.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881966431.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881975016.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881978563.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881982538.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881986349.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750881990044.jpg

Фарғонада “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати ғолиблари тантанали тақдирланди Фарғона шаҳридаги Экошаҳар амфитеатрида “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати финал босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, юртимизнинг барча ҳудудларидаги олий ўқув юртларининг, шунингдек, Қирғизистон жамоаси, ёшлар иштирок этди. Вилоят ҳокимлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа Президентимизнинг 2022 йил 16 ноябрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров илк бор Фарғонада ўтказилган бу мусобақа ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилишини, мазкур замонавий спорт тури ривожланиб бораётганлигини таъкидлади. "Талабалар киберспорт ўйинлари” Республика чемпионатини вилоятимизда анъанавий ўтказиш таклифини билдирди, иштирокчиларга омад тилади. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан киберспортни ёшлар ўртасида оммалаштириш, унинг хавфсиз ва тизимли ривожини таъминлаш ҳамда профессионал спортчиларни тайёрлаш лойиҳанинг асосий мақсади экани таъкидланди. Уч босқичдан иборат чемпионатда республикамизнинг барча ҳудудларидан 64 та жамоа ва 300 нафар сараланган иштирокчи финалда беллашди. Мусобақаларда жами 210 та олий таълим муассасасидан 44 мингдан ортиқ талаба, 3 мингдан зиёд жамоа иштирок этди. Ижтимоий тармоқлар орқали эса мусобақа 225 мингдан зиёд томошабин томонидан кузатиб борилди. Бу эса лойиҳанинг маҳаллий, миллий ва глобал миқёсдаги таъсири юқори бўлганини ўзида акс эттирди. Тадбир давомида чемпионат ғолиблари ва турли номинациялар соҳиблари номлари эълон қилинди. Хусусан, "Dota 2" киберспорт тури бўйича Тошкент шаҳридаги Webster университети жамоаси 1-ўринни эгаллади. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2-ўринни, Қорақалпоқ давлат университети эса 3-ўринни қўлга киритди. Counter-Strike тури бўйича 1-ўрин Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети жамоасига насиб этди. 2-ўрин Жиззах вилоятидаги Сабҳрам университети жамоасига, 3-ўрин эса Тошкент шаҳридаги Webster университети жамоасига насиб қилди. Just Dance спорт тури бўйича Тошкент вилоятидаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 1-ўринга эга чиқди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2-ўринни, Андижон давлат техника университети эса 3-ўринни банд қилди. Киберспортнинг футбол мусобақасида тадбир қатнашчилари Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Янги Ўзбекистон университети вакиллари ўртасидаги қизиқарли баҳсга гувоҳ бўлдилар. Якуний натижаларга кўра, Янги Ўзбекистон университети жамоаси 1-ўринни, Тошкент ахборот технологиялари университети 2-ўринни, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти эса 3-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга ва номинациялар соҳибларига мусобақа кубоги, пул маблағлари кўрсатилган ваучерлар, сертификат, диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда Қирғизистоннинг Ўш давлат университети жамоаси ҳам фаол иштироки учун тақдирланди. Эстрада хонандалари Шоҳруххон, Жаҳонгир Позилжонов ва Жўрабек Қодиров ижросидаги юртни, меҳр-муҳаббатни, бирдамликни тараннум этган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринкилик, ёшларга ғайрат-шижаот бағишлади. Осмон узра порлаган мушакбозлик тадбир иштирокчиларига ҳуш кайфият улашди. Шундан сўнг мусиқали фаввора атрофида ҳам байрам шодиёналари давом этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 28.06.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft