Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1282025-06-27 00:10

Йирик инвестициявий лойиҳаларга старт берилди.

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964935098.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964939423.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964942619.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964946595.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964949244.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964951965.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964954350.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1750964957250.jpg

Йирик инвестициявий лойиҳаларга старт берилди Бугун “Қўқон" эркин иқтисодий зонаси Қувасой ҳудудида қатор инвестиция лойиҳаларининг қурилиши бошланди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, тадбиркорлар, нуронийлар ҳамда хорижлик ҳамкорлар иштирок этди. "Arborvitae Pharmaceuticals" МЧЖ томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тадбиркор Дилмуроджон Аҳмедов томонидан умумий қиймати 10 миллион долларлик лойиҳани қурилишига киришилди. Корхона жорий йилнинг 4-чорагида ишга туширилади, 400 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, Туркия сармоядорлари иштирокида “NF TEXTIL KIMYA” МЧЖнинг кимёвий моддалар ва бўёқларни қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасига старт берилди. 10 миллион долларлик умумий қийматга эга мазкур лойиҳа доирасида корхонада замонавий технологиялар асосида юқори технологик ишлаб чиқариш жараёнлари йўлга қўйилиб, 100 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланади. “Омина Малика” МЧЖ томонидан эса тара идишлар ишлаб чиқариш, мева-сабзавотларни қадоқлаш ва музлатгичлар ташкил этиш ишлари ҳам бошланмоқда. Умумий қиймати 15 миллион долларни ташкил этувчи мазкур лойиҳа “Ҳамкорбанк” кўмагида, тадбиркор Носиржон Қорабоев ҳамда хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Замонавий корхонада 40 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади. Вилоят ҳокими тақдимотлар билан танишиб, старт олаётган қурилиш ишларига муваффақият тилади. Нуронийлар иштирокида дуолар қилиниб, эзгу ниятлар билдирилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 27.06.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft