Фарғона вилоятида Мустақиллик байрамининг шукуҳи ўзгача










Фарғонада Мустақиллик байрамининг шукуҳи ўзгача Фарғона шаҳридаги Экошаҳар амфитеатрида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги "Умуммиллий бирдамлик фестивали" доирасида гала-концерт ташкил этилди. Ўзбекистон халқ артистлари, таниқли профессорлар, шоир ва ёзувчилар, актёрлар, хушовоз хонандалар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этган тадбир барчага юқори кайфият бағишлади. Тантанада сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Маданият вазирлиги ва бошқа вазирлик, идоралар ҳамкорлигида бўлиб ўтаётган тадбирлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тарғибот гуруҳлари аъзолари ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида Ватанга муҳаббат, садоқат, тинчликсеварлик, дўстлик, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш, аҳолида ижтимоий фаоллик, маънавий барқарорлик, профессионал ва шахсий ривожланишга бўлган интилишни кучайтиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганлари алоҳида эътироф этилди. Қўқон ва Фарғона шаҳарлари, Бағдод, Бувайда, Учкўприк, Фарғона ва Қува туманларида бўлиб ўтган учрашувлар, фестиваль доирасида амалга оширилган “Инсон қадри”, “Шижоат”, “Умуммиллий бирдамлик”, “Бахтли болалик шарафига”, “Маслаҳат оши”, “Фаровон ҳаётга илк қадам” каби турли лойиҳалар юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан қарши олингани таъкидланди. Гала-концерт давомида эл ардоғидаги ижодкорларнинг театрлаштирилган саҳна кўринишлари, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, бирлик, ватанпарварлик, севги-муҳаббатни тараннум этган куй-қўшиқлар, гўзал шеърлар, миллий анъана ва қадриятларни ўзида ифода этган рақслар йиғилганларда бир олам таассурот қолдирди. Иштирокчиларни мароқли дам олишларига хизмат қилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz




Фарғонада “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий дастури ўтказилди

Фарғонада Хитой капитали иштирокида янги лойиҳалар амалга оширилади

Фарғонада экспортёр корхоналар билан очиқ мулоқот ташкил этилди