Хитойлик инвестор Фарғона давлат техника университети билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширади



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг "SHANDONG DAFENG NIAO" компанияси вакили Цао Шанлинни қабул қилди. Учрашувда мазкур компания томонидан Фарғона давлат техника университети билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Компания Фарғона давлат техника университетида 3 та йўналишда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Қишлоқ хўжалигига оид илғор янги технологияларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мазкур соҳа мутахассисларини ўқитиш ҳамда Шаньдун провинциясидаги Шефан университети профессорлари ҳамкорлигида хитой тилидан дарс бериш, шунингдек, экскаваторлар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Компания вакили шулар хусусида маълумот берди. Вилоят раҳбари тақдим этилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, энг аввало замонавий ва илғор технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу орқали янги иш ўринлари яратиш муҳим мақсадлардан бири эканини алоҳида таъкидлади. Якунда истиқболли лойиҳаларни қисқа фурсатларда амалга ошириш белгилаб олинди. Учрашувда Фарғона давлат техника университети ректори Ўктам Саломов ҳам иштирок этди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада "Kopa Junior" болалар футбол мактаби ўз ишини бошлади



Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бир гуруҳ хитойлик инвесторларни қабул қилди

Илм ва замонавий технологиялар аграр соҳада муҳим самара бермоқда