Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

2982024-12-10 10:21

Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Олимжон хиёбони, музей ҳамда маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807940048.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807948427.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807966742.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807971767.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807975898.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807985815.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733807989453.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733808000572.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733808003616.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1733808009579.jpg

Қувасой шаҳар “Қўчқорчи” маҳалла фуқаролар йиғинида янгитдан таъмирдан чиқарилган Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Олимжон хиёбони, унинг номидаги музей ҳамда маҳалла биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят, шаҳар ҳокимлиги масъуллари, зиёлилар, ижодкорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов мамлакатимизда маънавият, адабиётга қаратилаётган катта эътибор хусусида сўз юритиб, Қувасойдаги бу маскан элимизнинг севимли шоирига муносиб эҳтиром бўлганлигини қайд этди.

Ҳамид Олимжон ўзбекнинг ўзидан ўлмас мерос қолдирган атоқли фарзанди – дилбар шоир, талантли драматург, йирик олим ва танқидчи, йирик давлат ва жамоат арбоби эди. У қисқа умри давомида халқимизнинг чексиз меҳрини қозонди. Ҳамид Олимжон том маънода ватанпарвар шахс эканлигини “Дарё кечаси”, “Чирчиқ соҳилларида”, “Ўлка”, “Бахт”, “Ойгул билан Бахтиёр”, “Зайнаб ва Омон”, “Семурғ” асарлари орқали билиш мумкин. 1980 йилда вилоятимизнинг Қувасой шаҳар Қўчқорчи қишлоғида унинг ҳайкали ўрнатилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан Ҳамид Олимжон ҳайкали ўрнатилган ҳудуд ободонлаштирилиб, монумент реконструкция қилинди. Кўркам қиёфа касб этган бу маскан чинакам маънавият ва маърифат марказига айланди. Шу билан биргаликда маҳалла биноси ҳам таъмирдан чиқарилди. Бу ерда мўжазгина Ҳамид Олимжон музейи ҳамда кутубхона ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари Ҳамид Олимжон ҳайкали пойига гуллар қўйишди, хиёбонга кўчат экдилар. МФЙда яратилган шароитлар, музей, кутубхона фаолияти билан танишдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ҳам иштирок этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO'zbekiston, Farg'ona viloyati, Farg'ona shahar, A.Navoiy ko'chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 23.12.2024 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft